🇬🇧🇸🇦 Буюк Британия Саудия Арабистонини ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ўз қирувчи самолётларини юборади Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Typhoon қирувчи самолётлари Саудия Арабистонига мамлакатни ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун юборилади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Вазирлик самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажаришини ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийларга қарши ҳужумкор зарбалар бермаслигини билдирди. Британия томонининг билдиришича, ҳусийларнинг ҳужумлари минтақавий барқарорликка таҳдид солмоқда ҳамда энергия таъминоти ва савдо йўлларини издан чиқариш хавфини туғдирмоқда. "Шу сабабли мен Буюк Британиянинг қўшимча ҳарбий ёрдамини тасдиқладим. Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Typhoon самолётлари Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини дрон ва ракеталардан ҳимоя қилиш учун мудофаа парвозларини амалга оширади", — деди Буюк Британия мудофаа вазири Стритинг. Қўшимча ёрдам Саудия Арабистони ҳукуматининг сўровига биноан тақдим этилмоқда. Лондон, шунингдек, Аtlas А400М транспорт самолётини ҳамда ҳарбий маслаҳатчиларни ҳам сафарбар этади. Бу сентябр ойида эълон қилинган ёрдам кўламини кенгайтиради. Ўшанда ҳарбий-ҳаво кучларининг Воягер ҳавода ёнилғи қуйиш самолёти ажратилган, бироқ қирувчи самолётлар юборилмаган эди. 🔥 @burchakostida
Великобритания направит истребители в Саудовскую Аравию для защиты от атак хуситов
Похожие посты
- 👍 210
- ❤ 138
- 🤯 59
- 😁 45
- 🤔 40
- 😢 7
- 😁 79
- 👍 56
- 🤬 24
- 🦄 15
- 🕊 8
- ❤ 5
- 😁 387
- 🤬 103
- 👀 20
- ❤ 7
- 🔥 5
✈️ Britain’s air force will defend Saudi Arabia against Houthi attacks, according to RTRS.
- 👍 185
- 👏 48
- 😱 34
- ⚡ 20
- 🤬 12
- 👍 197
- 🤡 30
- ❤ 26
- 🙏 22
- 🤣 11
- 🤔 8
- ❤ 130
- 🤡 52
- 👍 40
- 🤣 6
- 🔥 4
- 👎 2
- 🤣 77
- ❤ 15
- 👍 8
- 👀 5
- 🔥 4
- 🤔 4