Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди, синфдоши ҳалок бўлди Воқеа Термиз туманида содир бўлган. 10-синф ўқувчиси онасига тегишли машинани кечаси ҳайдаб, устунга бориб урилган. Ҳайдовчи боланинг ўзи жароҳат олиб шифохонага ётқзилган. Видеода машина деярли йўқ бўлиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ЙҲХБ хабарида воқеадан сўнг, машина ҳайдашга мойиллиги бор болалар учун йиғилиш ўтказилибди. @burgutuzb
- 29
- 4