В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

Tezkor Yangiliklar ⚡@TYXUZBEKНовости и СМИ24 сентября 2026, 13:40

🔞Тошкентда мактаб қўриқчиси 6-синф ўқувчисига шилқимлик қилди Аввал, 23 ёшли қўриқчининг бу иши маъмурий жавобгарлик сифатида судга юборилган. Аммо, cуд ҳолатда жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини текшириш учун прокуратурага юборди. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги мактабда қўриқчи 6-синф ўқувчисига нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинган. Суд иш материалларида жиноят аломатлари бор-йўқлигини тўлиқ текшириш зарурлигини қайд этиб, ҳужжатларни прокуратурага юборган. Суд ҳужжатига кўра, 2003 йилда туғилган Ж.Ш. 186-умумтаълим мактабида шартнома асосида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлаган. Иш материалларида қайд этилишича, у 2026 йил 15 сентябрь куни соат 15:30 атрофида мактаб биносида 2014 йилда туғилган, 6-синфда таҳсил олувчи вояга етмаган қиз олдига келиб, унинг белидан ушлаган ва лабидан ўпган. Дастлаб суриштирув органи Ж.нинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми — шаҳвоний шилқимлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаб, ишни судга юборган. Бироқ суд иш материалларини ўрганиш давомида ҳолат тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текширилмаганини аниқлаган. Хусусан, Ж.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 129-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Суднинг қайд этишича, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмасдан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳаракат 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳолатда қонунчиликда алоҳида жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли суд ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида кўриб чиқишдан олдин ҳолатнинг барча жиҳатларини, жумладан, ҳаракатларда жиноят таркиби бор-йўқлигини аниқлаш зарур, деган хулосага келган. Шунга кўра, суд Ж.Ш. нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича тўпланган маъмурий иш материалларини қайта суриштирув ўтказиш ва тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун Шайхонтоҳур тумани прокурорига юбориш ҳақида ажрим чиқарган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

  • 411
  • 82
  • 20
  • 15
  • 10
  • 7
  • 2

Похожие посты

Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

Ўқишга киритиш ваъдаси: икки фуқаро ва инспектор ушланди Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар асосида хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиш эвазига 8 минг доллар талаб қилиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Тезкор тадбирлар давомида икки фуқаро ва Яккасарой тумани ички ишлар органлари инспектор-психологи ушланди. 👉 https://kun.uz/kr/21855313 Kun.uz расмий канали

  • 241
  • 190
  • 69
  • 25
  • 21
  • 11
MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествия25 сентября 2026
В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

#Ана_ҳолос ОТМга ўқишга 3-курсдан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди — ИИО ходими ҳам алоқадор экан 😳 ❗️Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда олий таълим муассасасига ноқонуний тарзда ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Хусусан, 1997-йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ўзганинг...

  • 57
  • 31
  • 17
Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИ24 сентября 2026
В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

#Даҳшат ‼️🔞Тошкентда мактаб қўриқчиси 6-синф қизга шилқимлик қилди. Ҳолат 15-сентябр куни Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Таълим муассасасида шартнома асосида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлайдиган 23 ёшли йигит мактаб биносида 6-синф қизга шаҳвоний шилқимлик қилган. Суд ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломати бор, деган хулосага келиб, йигитга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни қайта суриштирув олиб бориш учун прокурорга жўнатган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайди...

  • 92
  • 21
  • 1
Anhor.uz | Rasmiy kanal | Oʻzbek tilida@anhor_uzbНовости и СМИ25 сентября 2026
В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

Soxta hujjatlar bilan OTMga o‘qishga kiritishni va’da qilgan shaxslar ushlandi Tergovga qadar tekshiruv davomida mazkur noqonuniy ishga Yakkasaroy tumani IIO FMB inspektor-psixologi ham aloqadorligi aniqlangan. Batafsil 👇 https://anhor.uz/uzl/news/soxta-hujjatlar-otm-qabul-ushlanda @anhoruz | Yangiliklar, voqealar, fikrlar

🎻 Z 💥 РЕПОСТ 🤙🏴‍☠️@iesuaНовости и СМИвчера
В Ташкенте учитель школы обвиняется в сексуальных домогательствах к ученице

Поддельная учеба в России помогла попасть на третий курс вуза в Ташкенте Житель Ташкента предоставил фиктивные документы о двухлетнем обучении в российском вузе и был зачислен на третий курс частного университета, сообщает СГБ. За оформление документов он договорился заплатить $8 тыс. и был задержан при передаче $7,5 тыс. Позже задержали еще двух причастных, включая инспектора-психолога ОВД Яккасарайского района. По факту возбуждено уголовное дело, проводятся следственные действия. Новости Т...