🇰🇬🇷🇺 “Газпром” маъқулламаса, ҳеч нарса қила олмаймиз – Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат газ тизими “Газпром” назоратида эканини маълум қилди. Унинг айтишича, 2013-йилда “Қирғизгаз” компанияси 2039-йилгача 1 долларга “Газпром”га сотилган. Шу сабабли мамлакат газ тизимига оид қарорларни компания розилигисиз амалга ошира олмайди. “Қирғизистон ҳудудидаги газ масалаларини ўзимизча ҳал қилолмаймиз. Фақат “Газпром” маъқуллаганидан кейин ҳаракат қила оламиз” , дейди Жапаров. Батафсил Gorizontда...
- 410
- 291
- 91
- 80
- 24
- 14
- 10