«Нетай табибимнинг ўзи ҳам бемор» Қашқадарё вилоятида солиқ тўловчиларни пулини талон-торож қилган солиқчилар фош этилди😳 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар солиқ тўловчилардан 122,6 млн сўмни гуёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, ушбу пулларни солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисоб-варағига кирим қилмасдан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 118
- 51
- 36
- 20
- 6
- 2
- 2
- 1