Ўзбекистон ҳукумати ёпиқ қарор билан шакар импортини чеклаб қўйди. Бу нархларга таъсир қилади Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги ёпиқ қарорига биноан, 2027 йил 1 январдан озиқ-овқат саноати корхоналари учун шакар импортига 300 минг тонналик квота жорий этилмоқда. Қарорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бошқа имтиёзлар ҳам ҳадя қилинган: уларнинг кредитлари узайтирилади, фоиз харажатларининг ярми қоплаб берилади. Шакар заводларини мол-мулк ва фойда солиқларидан озод қилиш ҳам кўзда тутилган. 👉 https://kun.uz/kr/08986226 Kun.uz расмий канали
- 375
- 284
- 244
- 59
- 40
- 33
- 7