Футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубоги қарийб бир йилга кечиктирилди Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё кубоги муддати ўзгартирилганини расман эълон қилди. Мусобақа дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши керак эди. Янги тақвимга кўра, Осиё кубоги 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлиб ўтади. Қарорга Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий-сиёсий вазият, хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар ва транспорт қатновларидаги узилишлар сабаб бўлган. Хусусан, сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони ҳудудига ракеталар ва дронлар орқали ҳужумлар уюштирилган. Шу тариқа, 24 та терма жамоа иштирок этадиган қитъа чемпионати қарийб 11,5 ойга кечиктирилди. @burgutuzb
- 11
- 10
- 8
- 4
- 1
- 1