Совуқ кунларга тайёр туринг! Эртадан Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, 9-ноябр куни мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларига, 10–12-ноябр кунлари эса республиканинг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 9–11-ноябр кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10–11-ноябр кунлари шимолий ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 98
- 32
- 7
- 6
- 3
- 1