Метан шохобчалар фаолияти чекланиши мумкин 9–11 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор кутилмоқда. Тунги ҳарорат шимолда −7°C гача, бошқа ҳудудларнинг айрим жойларида −1…−2°C гача пасайиши мумкин. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, зарурат туғилса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин. “Чекловлар ҳокимликлар билан келишилган, тасдиқланган графиклар асосида жорий этилади. Истеъмолчилар олдиндан хабардор қилинади”, – дейилади вазирлик ахборотида. 👉 https://kun.uz/kr/74475563 Kun.uz расмий канали
- 1.1К
- 324
- 248
- 80
- 46
- 27
- 8
- 1