“Табибимнинг ўзи ҳам бемор”: МИБ Фарғона вилояти бошқармаси устидан ижро иши қўзғатилди МИБ Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси бюронинг Фарғона вилояти бошқармасига нисбатан ижро иши қўзғатди. Суд қарори билан бошқармадан фуқаро фойдасига 642 млн сўм мажбурий прогул учун иш ҳақи ва компенсация ундирилиши лозим. Қарздорликни ихтиёрий тўлаш учун 15 кунлик муддат берилган. Ушбу муддати тугаш арафасида. Аммо ҳозирча бошқарма ижро талабларини бажармаган. Агар қарздорлик 15 кунлик муддатда ихтиёрий тўланмаса, давлат ижрочиси ўз раҳбариятига нисбатан таъсир чораларини кўриши керак бўлади. 👉 https://kun.uz/kr/69318910 Kun.uz расмий канали
- 775
- 264
- 141
- 39
- 29
- 10
- 8
- 6