🇰🇬 Қирғизистонда музликлар шиддат билан эриб бормоқда. Аср бошидан бери уларнинг умумий майдони қарийб 17%га қисқарган. Айрим музликлар йилига 16 метргача чекиняпти. Бу фақат Қирғизистон муаммоси эмас. Мамлакатда қарийб 10 мингта музлик бор. Улардан оқадиган сув дарёларни тўлдиради, далаларни суғоради ва ГЭСларни ишлатади. Тянь-Шань музликлари Марказий Осиёнинг асосий сув манбаларидан бири ҳисобланади. Қирғизистондаги музликлар эриши Ўзбекистон далаларигача таъсир қилади. Тянь-Шандан тушган сув дарёлар орқали Ўзбекистонга ҳам келади. Музликлар ҳозир тез эриётгани — кейинчалик дарёларга тушадиган сув камайиши дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, келажакда суғориш сувининг қарийб чорак қисми етишмай қолиши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 386
- 80
- 38
- 21
- 12
- 5