🇰🇬 Қирғизистонда музликлар шиддат билан эриб бормоқда. Аср бошидан бери уларнинг умумий майдони қарийб 17%га қисқарган. Айрим музликлар йилига 16 метргача чекиняпти. Бу фақат Қирғизистон муаммоси эмас. Мамлакатда қарийб 10 мингта музлик бор. Улардан оқадиган сув дарёларни тўлдиради, далаларни суғоради ва ГЭСларни ишлатади. Тянь-Шань музликлари Марказий Осиёнинг асосий сув манбаларидан бири ҳисобланади. Қирғизистондаги музликлар эриши Ўзбекистон далаларигача таъсир қилади. Тянь-Шандан тушган сув дарёлар орқали Ўзбекистонга ҳам келади. Музликлар ҳозир тез эриётгани — кейинчалик дарёларга тушадиган сув камайиши дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, келажакда суғориш сувининг қарийб чорак қисми етишмай қолиши мумкин. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 186
- 156
- 8
- 8
- 6
- 4
- 2