IMAN компаниясида 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар аудитда тасдиқланмади Маълум бўлишича, 20 миллион доллар компания зарари эмас, балки учта турли молиявий кўрсаткичнинг умумий суммаси экан. Russell Bedford томонидан ўтказилган мустақил текширувда бундай миқдордаги камомад аниқланмаган. Молиявий маълумотларга кўра, IMAN’нинг 9 ойлик тушуми 1 032,6 млрд сўм, захиралари эса 82,5 млрд сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, компания 2024 йил бошидан буён 67,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Мустақил юридик аудитнинг дастлабки хулосасида молиявий пирамида белгилари аниқланмаган. Шаръий текширув бўйича дастлабки хулосалар ҳам ижобий. Ҳозирда IMAN Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтиш жараёнида. Бешта йўналишдаги текширувлардан махсус молиявий аудит натижалари расмий сайтда эълон қилинган. Қолган ҳисоботлар текширувлар якунлангач очиқланади. Батафсил @burgutuzb
- 42
- 16
- 12
- 11
- 3
- 2