В Узбекистане в ходе рейдов выявлено более ста двадцати нарушений в сфере газоснабжения

Gorizont@gorizont_uzПолитика и власть23 октября 2026, 06:20

🇺🇿 Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг жорий йил 12-сентябрдаги «Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан соҳани ислоҳ қилиш, газ ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари белгилаб берилган. Лекин, халқ манфаатидан кўра шахсий манфаатини устун қўйган айрим соҳа ходимлари баъзи фуқаролар билан тил бириктириб, давлат томонидан ажратилган газ баллонларни асоссиз равишда қиммат нархларда сотиб, даромад топишга уринишмоқда. Ана шундай салбий ҳолатларга чек қўйиш ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда. ❗️ Жорий йилнинг 19-21-октабр кунлари республика бўйича 120 дан ортиқ ҳолат фош этилиб, шундан 39 та ҳолатда газ идоралари ходимларининг бевосита алоқадорликлари аниқланди. Тадбирлар давомида ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан зиёд газ баллонлари ва уларда сақланаётган 13636 кг суюлтирилган газ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди. 🔹 Хусусан, Жиззах вилоятида жами 9 та ҳолатда 239 та газ баллон сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келинаётганлиги фош бўлди. Жумладан, муқаддам Зомин тумангаз таъминот бўлимида юқори лавозимлардан бирида ишлаган шахс ўзининг қариндошига тегишли хонадонда 152 та газ баллонни яширинча сақлаб келган. Қўшни Сирдарё вилоятида ҳам шу каби ҳолатлар аниқланиб, биргина Ховос тумангаз бўлими мансабдорларидан бирининг уйидан ҳеч бир ҳужжатларсиз сақланаётган 30 дона газ баллони олинди. Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Ургут тумангаз тўлдириш шохобчаси қоровули газ билан тўлдирилган 3 дона баллонни 2,5 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи, 1972 й.т. фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда эса, ушбу манзилда газ билан тўлдирилган 22 та баллон борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, у газ баллонларни тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олиб, фуқароларга 100 минг сўмдан сотиш билан шуғулланган. Фарғона вилоятида ҳам ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилиб, Қўштепа тумангаз бўлими муҳандиси ҳамда чилангари аҳоли учун мўлжалланган 8 та газ баллонларини ўз яшаш хонадонларида ноқонуний сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари фош этилди. Мамлакатимизнинг жанубий минтақаси ҳисобланган Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида ноқонуний сақловда бўлган жами 65 та газ баллон тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Жумладан, Бандихон туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олган 32 та газ баллонни истеъмолчиларга қиммат нархларда сотиб, мўмай даромад топмоқчи бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи тумангаз бўлими ҳайдовчисининг уйидан ҳам жами 26 та газ баллони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Бу каби ноқонуний ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган ва бошқа вилоятларида ҳам аниқланди. Таъкидлаш лозим, ушбу йўналишдаги рейд тадбирлари Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа мутассадди идоралар ҳамкорлигида мунтазам равишда ўтказиб борилади ҳамда қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Ҳурматли фуқаролар, аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. Батафсил Gorizontда...

  • 118
  • 78
  • 39
  • 20
  • 6
  • 3
  • 3

Похожие посты

Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
В Узбекистане в ходе рейдов выявлено более ста двадцати нарушений в сфере газоснабжения
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд газ баллони ноқонуний муомаладан олинди 19–21 октябр кунлари республика бўйлаб ўтказилган рейдларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги қайд этилган. Тадбирларда 3 мингдан зиёд газ баллони ва 13 тонна 636 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинган. 👉 https://kun.uz/kr/82217161 Kun.uz расмий канали

  • 361
  • 196
  • 78
  • 47
  • 28
  • 18
MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествиявчера
В Узбекистане в ходе рейдов выявлено более ста двадцати нарушений в сфере газоснабжения
  • Фото поста канала  MILITSIYA UZB | Расмий канал

#Диққат #Тарқатинг ‼️Агар маҳаллага келадиган пропан газ бўйича қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз дархол 📞 1520 рақамига қўнғироқ қилинг. Агар суюлтирилган газ балони келишида муаммолар бўлса, талон-тарож қилинишига, коррупцияга гувох бўлсангиз ДХХнинг 1520 рақамига қўнғироқ қилинг. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз. @Militsiya_Uzb👈🏽

  • 53
  • 19
  • 10
  • 4
  • 2
MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествиявчера
В Узбекистане в ходе рейдов выявлено более ста двадцати нарушений в сфере газоснабжения

🔥 Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси ⚡️ Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг жорий йил 12-центябрдаги «Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан соҳани ислоҳ қилиш, га...

  • 170
  • 152
  • 121
  • 119
  • 2
  • 1
Anhor.uz | Rasmiy kanal | Oʻzbek tilida@anhor_uzbНовости и СМИвчера
В Узбекистане в ходе рейдов выявлено более ста двадцати нарушений в сфере газоснабжения
  • Фото поста канала  Anhor.uz | Rasmiy kanal | Oʻzbek tilida

Gaz ballonlari bo‘yicha 120 dan ortiq qonunbuzilish holati aniqlandi Respublika bo‘ylab gaz ballonlari bo‘yicha 120 dan ortiq qonunbuzilish holati aniqlandi. 39 holatda gaz ta’minoti idoralari xodimlarining aloqadorligi qayd etilgan. Batafsil 👇 https://anhor.uz/uzl/news/gaz-ballonlari-boyicha-120-dan-ortiq-qonunbuzilish-holati-aniqlandi @anhoruz | Yangiliklar, voqealar, fikrlar