🇹🇷🇦🇿 Эрдўған Туркия ва Озарбойжон ўртасидаги қардошлик ришталарига ҳеч ким соя сололмаслигини айтди Туркия президенти Анқара ва Боку ўртасидаги дўстликни бузишга уринишлар бўлаётганини айтди. Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақда Озарбойжондан қайтиш чоғида самолёт бортида журналистларга маълум қилди. "Туркия ва Озарбойжон — шодлигу қайғуда бирга бўлган икки қардош давлатдир. Бизнинг илиқ муносабатларимиз, бирдамлигимиз ва қардошлигимизга ҳеч ким соя сололмайди. Биродарим Илҳом Алиев билан бир-биримизни бағримизга босиб, ўртадаги соғинч ўрнини тўлдирдик. Туркия ва Озарбойжон орасига нифоқ солишга уринаётганлар бекорга куч сарфламоқда. Мамлакатларимизни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар халқларимизнинг ўзаро муҳаббати, чуқур тарихий ришталари ва букилмас иродасини ҳисобга олмаяптилар", — деди Туркия етакчиси. Унинг таъкидлашича, Туркия ва Озарбойжон муносабатлари жорий сиёсий баҳслар ва ижтимоий тармоқлардаги кампаниялар доирасидан анча кенг бўлиб, тўлақонли бирдамлик, муштарак тақдир ҳамда қардошлик ришталарига таянади. Сентябр ойида Озарбойжонда мактаб формаси бўйича янги талаблар кучга кирди. Шундан сўнг, қоидага мувофиқ кийинмаган қизлар, жумладан рўмол ўраганлар дарсларга киритилмади. Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясида мамлакат номини тилга олмаган ҳолда бундай тақиқларни қоралади ва Озарбойжон буни ўз шаънига қаратилган таъна сифатида қабул қилди. Кейинчалик вазият янада кескинлашди. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Бокуга ҳеч кимнинг ҳомийлиги ҳам, унинг ички ишларига аралашуви ҳам керак эмаслигини билдирди. 30 октябр куни Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарадаги саммитига бормади. Озарбойжон номидан ТИВ раҳбари Жайхун Байрамов қатнашди. 🔥 @burchakostida
Эрдоган посетил Азербайджан для празднования Дня Победы и подтверждения стратегического союза двух стран
Похожие посты
- 👍 427
- ❤ 190
- 😁 149
- 🤔 25
- 🤯 12
- 😢 7
- 🤬 2.1К
- 😁 304
- 🥴 225
- 🤣 207
- ❤ 63
- 👍 39
- 😁 1.5К
- 🤣 727
- 💯 239
- 😡 70
- 👍 68
- 🤔 36
- 🤬 1.7К
- 💯 148
- 🤔 99
- ❤ 62
- 👎 27
- 🤣 12
- 👍 435
- 🤣 75
- ❤ 72
- 👎 32
- 🤔 19
- 👏 17
- 👍 522
- 🤣 114
- 💯 89
- ❤ 78
- 👎 26
- 🤔 18
- 👍 87
- ❤ 20
- 👎 6
- 🤣 2
- 👏 2
- 🥱 1