❗️Tashkent Content Market’га рўйхатдан ўтганлар сони 1000 нафардан ошди 2027 йил 4–5 февраль кунлари пойтахтда илк бор ўтказиладиган Tashkent Content Market (TCM 2027) халқаро контент бозорида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони 1000 нафардан ошди. Айни пайтда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қатар, БАА ва бошқа давлатлардан медиа компаниялар рўйхатдан ўтган. Шунингдек, Netflix, Amazon, Apple, BBC Studios, NBCUniversal, Roku ва Banijay Americas каби йирик компаниялар вакилларининг ҳам тадбирда иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон фуқаролари учун 2026 йил охиригача иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиш бепул. Медиа компаниялар кўргазма стендларини ҳам банд қилиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун: tcm.uz @Militsiya_Uzb👈🏽
- 21
- 2
- 2
- 1
- 1