Тезликни оширганлик учун жарималар 3-4 баравар оширилади Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонунга мувофиқ, белгиланган тезликни: • 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун жарима амалдаги 9 БҲМдан (3,96 млн сўм) 25 БҲМгача (11 млн сўм) оширилади; • 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун жарима амалдаги 15 БҲМдан (6,6 млн сўм) 45 БҲМгача (19,8 млн сўм) оширилади. Тезликни белгиланган меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун алоҳида жазо жорий этилмоқда. Илгари бунинг учун 60 км/с ортиқча тезлик каби 6,6 млн тўланган бўлса, эндиликда бундай қоидабузарлик учун 65 БҲМ (28,6 млн сўм) миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. @burgutuzb
- 45
- 34
- 27
- 25
- 10
- 5