Маст ҳолатда такроран машина бошқарган ҳайдовчилар икки йилгача қамалади Қўпол йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Сенаторлар шу ҳақдаги қонунни маъқуллади. ▪️Маст ҳолда автомобил бошқариш – қоидабузарлик такроран содир этилса 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. ▪️Вояга етмаганларга машина бошқарувини бериш – БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланади. Тан жароҳати етказилганда эса 3 йилгача, одам ўлими юз берса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. ▪️Тезликни ошириш – +40 км/соатдан ортиқ бўлганда БҲМнинг 25 баравари, +60 км/соатдан ортиқ бўлганда 45 баравари, +80 км/соатдан ортиқ бўлса 65 баравари миқдорида жарима қўлланади ва 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. 👉 https://kun.uz/kr/95538312 Kun.uz расмий канали
- 645
- 318
- 169
- 92
- 40
- 22
- 14
- 8