❗️Тошкент вилоятида банк ходими 100 минг доллар билан ушланди ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк минтақавий маркази бўлими бошлиғи ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Қуйичирчиқ туманидаги 16,05 гектар ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 4 млн 250 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда ушбу маблағдан 100 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. ⚖️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 56
- 52
- 49
- 26
- 23
- 17
- 6
- 1