Банк ходими 100 минг доллар билан қўлга тушди Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий марказидаги бўлим бошлиғи 100 минг доллар олган вақтида ушланди. У 2024 йилда отасига электрон аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида берилган Қуйи Чирчиқ туманидаги 16,05 гектар ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 4 миллион 250 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда у сўралган пулдан 100 минг долларни олдиндан қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. @burgutuzb
- 33
- 12
- 11
- 9
- 3