Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган. «Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиланд визасини олишда мураккаб электрон виза тартибига дуч келган, бунда аризалар фақат Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилган. Мураккаб жараён маҳаллий турфирмаларни Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этишга мажбур қилган», дейилади хабарда. @burgutuzb
- 21
- 6
- 5
- 1