Энди Қозоғистонга боришдан камида 3 кун олдин рухсатнома олиш керак бўлади Қозоғистон КаzЕТА деган янги тизимни ишга туширяпти. Энди хорижликлар сафардан камида 3 кун олдин телефонидаги илова орқали рухсатнома сўраши керак бўлади. Бир марта олинган рухсатнома 6 ойгача амал қилади. Янги тартиб 1 ноябрдан Ақтау аеропорти ва тўртта чегара пунктида синовдан ўтказилади. Январдан Остона ва Олмаота аеропортларида, мартдан эса бутун Қозоғистон бўйлаб жорий қилинади. Ҳозирча қўшниларимиз рухсатнома олишга улгурмаганларни чегарадан қайтаришмайди. 2027 йил 1 июлгача огоҳлантириш билан чекланишади. Ана ундан кейин эса рухсатномасиз Қозоғистонга кириб бўлмайди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 257
- 136
- 21
- 18
- 7
- 4
- 3
- 2
- 2