Тошкентнинг 8 та туманида прокурор алмашди Бош прокурорнинг буйруқларига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг Миробод, Сергели, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларига янги прокурорлар тайинланди. Юнусобод тумани прокурори Мирзо Улуғбек туманига, Олмазор тумани прокурори Яккасарой туманига ишга ўтган, Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи Олмазор тумани прокурорига айланган, шунингдек, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган прокурорлари биринчи ўринбосарлари пойтахт туманларида иш бошлаган. 👉 https://kun.uz/kr/24735677 Kun.uz расмий канали
- 277
- 191
- 72
- 12
- 9
- 5
- 5