#Муҳим #Тарқатинг ❗️Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик контракт чегирмаси қандай қўлланади? Чегирма кимларга берилади Мазкур имтиёз Адлия вазирлиги томонидан 2026-йил 9-июль билан рўйхатдан ўтказилган 3849-рақами қўшма қарорда белгиланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатидаги ходимларнинг фарзандларига татбиқ этилади. Маъмурий-бошқарув, техник ва хўжалик ходимлари мазкур педагогик лавозимлар рўйхатига кирмайди. ❓ Чегирмадан қандай фойдаланилади? 1️⃣ Талаба kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади. 2️⃣ Тизим орқали талабанинг педагог фарзанди эканлиги электрон тарзда текширилади ва тасдиқланади. 3️⃣ Тасдиқланганидан сўнг 30 фоизлик чегирма қўлланилади. Ариза 2 иш кун ичида кўриб чиқилади ва чегирма бир ўқув йили давомида бир маротаба қўлланилади. ❓Энди энг муҳим савол: қанча тўланади? Агар контракт суммаси 100 фоиз бўлса: 30 фоизи — чегирма; 70 фоизи — талабанинг тўлови. Яъни талаба контрактнинг тўлиқ 100 фоизини эмас, фақат 70 фоизини тўлайди. 70 фоизлик тўловни икки хил усулда амалга ошириш мумкин: 1-усул — суммани тўлиқ тўлаш. Талаба чегирмадан кейинги 70 фоизлик суммани бир мартада тўлайди. 2-усул — бўлиб-бўлиб тўлаш. 1-босқич: 25 фоиз — 1-курсга тавсия этилганлар учун — 15-октябргача; — 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун — 1-октябргача. 2-босқич: яна 25 фоиз — 1-январгача. Шунда жами тўлов 50 фоиз бўлади. 3-босқич: қолган 20 фоиз — 1-мартгача. Шунда жами тўлов 70 фоизга етади. Қолган 30 фоиз нима бўлади❓ Контракт суммасининг чегирмага тўғри келувчи 30 фоизлик қисми Давлат буджети маблағлари ҳисобидан 1-майгача олий таълим ташкилотига қоплаб берилади. Аризалар қачон топширилади❓ Ҳозирда kontrakt.edu.uz ахборот тизимида вазирлик ва идоралар ўртасида ота-онанинг педагогик фаолиятини автоматик аниқлаш бўйича маълумотлар базаларини тизимга интеграция ишлари олиб борилмоқда. Аризаларни қабул қилиш имконияти тез кунларда ишга туширилади. Ариза топшириш жараёни бошланганлиги ҳақида қўшимча эълон берилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 49
- 9
- 6
- 1