⚡️👩⚕️ Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат қилган шифокор ва фармацевтларга ҳушхабар! Энди олий таълимда контракт асосида ўқиётган фарзандингизнинг шартнома пулидан 30 фоизини давлат қоплаб беради! ⏺ Йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи (БҲМнинг 15 бараваригача бўлган миқдорда) қопланади. ⏺Масалан: Контракт суммаси 20 млн сўм бўлса, давлат 6 млн сўм субсидия ажратади. ⏺Бир нечта фарзандингиз талаба бўлса, субсидия ҳар бири учун алоҳида ҳисобланади. 🗣Кимлар ушбу имкониятдан фойдалана олади? ⏺ Давлат тиббиёт муассасасида айни пайтда ишлаётган; ⏺ Камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари. (Фарзанди Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидабакалавриат йўналишида тўлов-контракт асосида ўқиётган бўлиши керак). ❗️Ортиқча ҳужжат ва оворагарчиликка ўрин йўқ! 🟡 Иш стажи, қариндошлик ва талабалик мақоми тегишли идораларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Ҳеч қандай қоғозбозлик талаб этилмайди. 👤 Маблағ нақд берилмайди — бевосита ОТМнинг ҳисобварағига ўтказилади. Фарзанд ўқишни давом эттирса, субсидия бакалавриат босқичи якунлангунига қадар ҳар ўқув йилида тўлаб борилади. Оилада бир нечта талаба бўлса, ҳар бири учун субсидия алоҳида ҳисобланади. 👉 Ариза топшириш жуда осон: 💬 my.gov.uz порталидаги тегишли хизматга киринг; 💬 Зарур маълумотларни тўлдириб, автоматик текширувга розилик беринг; 💬 Аризани юборинг ва натижани шахсий кабинетда кузатиб боринг. Хизматдан фойдаланиш мутлақо БEПУЛ! Аризалар йил давомида қабул қилинади. 📱my.gov.uz даги ушбу имкониятни оқ халат кийган фидойи тиббиёт ходимларига улашинг! 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 80
- 53
- 16
- 8
- 4
- 4