🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Германия канцлери 2008 йилда Украинани NATO'га қабул қилмаслик хато бўлганини айтди Фридрих Мерц бу ҳақда Берлинда NATO бош котиби Марк Рютте билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. Канцлер Украинани алянсга қабул қилиш ташаббуси АҚШга тегишли бўлгани ва бу масала 2008 йил Бухарестдаги саммитда муҳокама қилинганини айтди. У Украинани ҳарбий блокка қўшишдан бош тортиш қандай “хато” бўлгани энди аниқ кўринаётганини таъкидлади. "Агар Украина NATO'га аъзо бўлганида, бу урушнинг олдини олиш мумкин бўларди", — деди Мерц. Германия канцлери, шунингдек, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинани алянсга аъзо бўлиш масаласини қайта кўтаришга чақирган таклифини “мантиқан асосли” деб атади. Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув Киев учун зарур бўлган ва уруш тугаганидан кейин тақдим этилиши режалаштирилаётган хавфсизлик кафолатларига мос келади. 2008 йил апрел ойида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти кичик Жорж Буш алянснинг Бухарестдаги саммитида Украина ва Грузиянинг NATO'га қўшилиш ҳуқуқини талаб қилишини айтганди. Буш бу “бутун дунёда хавфсизлик ва эркинлик даражасини оширишга ёрдам бериши”ни таъкидлаган. Саммит якунларига кўра, NATO давлатлари Украина ва Грузия алянсга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга деган қарорга келган. Аммо бу масалани ҳал қилишни номаълум муддатга кечиктирган. Германиянинг ўша пайтдаги канцлери Ангела Меркел Украинанинг NATO'га киришига қарши чиққан. У Киев ва Тбилисининг алянсга қўшилиш вақти ҳали келмаганини айтган. Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан кейин ҳам Меркел 2008 йилдаги қарорини тўғри деб билишини таъкидлаган. 🔥 @burchakostida
Канцлер Германии назвал ошибкой отказ в принятии Украины в НАТО в 2008 году
Похожие посты
- 💯 5.9К
- 👍 671
- 🤡 375
- ❤ 157
- 🤮 51
- 🔥 34
- 🤡 1.7К
- 🤬 283
- 🤮 248
- 🤣 67
- ❤ 13
- 👍 9
- 🤬 1.4К
- 💊 295
- 🤡 162
- 🖕 49
- ❤ 44
- 💯 31
- 🦄 164
- 💯 94
- 👎 25
- ❤ 17
- 🤷♂ 9
- 😁 8
- 🔥 339
- 💯 157
- 👍 109
- 🤡 52
- ❤ 19
- 🤣 12
- 👎 196
- 👍 112
- 🤔 31
- 🥴 30
- ❤ 26
- 💯 18
- 👎 701
- 🤬 469
- 😁 169
- 👍 37
- ❤ 24
- 🔥 7
- ❤ 9
- 😭 1
- 🔥 1