🇩🇪🇺🇦 2008-йилда Украинанинг НАТОга қабул қилинмаганлиги хато бўлган - Германия канцлери Мерц 2008 йилда Украина НАТОга аъзо бўлмаганининг асосий сабаби — НАТО давлатлари ўртасида уни қабул қилиш учун ягона келишув бўлмагани. Бу масала 2008 йил 2–4 апрель кунлари Бухарестда ўтган НАТО саммитида ҳал қилинган. АҚШ Украинани НАТОга олиб киришни истаган. 2008 йилда Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатни НАТОга яқинлаштириш сиёсатини олиб бораётган эди. У АҚШ президенти Жорж Бушнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлган. Германия ва Франция қарши чиққан. Ангела Меркел ва Николя Саркози Россия билан муносабатлар кескинлашиб кетишидан хавотирда бўлишган. Шунингдек, Владимир Путин 2008 йил февраль ойида Украина НАТОга кирса ёки унинг ҳудудида хорижий ҳарбий базалар жойлаштирилса, Россия ҳарбий чоралар кўриши мумкинлигини айтган. Бу Германия ва Франциянинг хавотирларини янада кучайтирган. Батафсил Gorizontда...
- 177
- 99
- 31
- 26
- 23
- 17
- 5