🇺🇦🇷🇺 Украина томонидан Ленинград вилоятидаги Уст-Луга портига қилинган ҳужумда камида бешта ёнилғи резервуари йўқ қилинган. Рус ОАВ шундан сўнг Россия Хавфсизлик кенгашида Зеленскийни ўлдиришга қарор қилгани ҳақида ёзди Украина ҳарбийларининг Ленинград области Уст-Луга портига ҳужуми оқибатида камида бешта ёнилғи резервуари йўқ қилинган. «Озодлик радиоси» 15 ноябр куни эълон қилган сунъий йўлдош тасвирлари шундан гувоҳлик бермоқда. Тасвирларда нефт маҳсулотлари сақланган бешта омбор тўлиқ ёниб кетгани, атрофдагиларида эса ёнғинни ўчириш учун ишлатилган кўпиклар қолганини кўриш мумкин. Ҳужум 11 ноябр куни амалга оширилганди, аммо ҳужум етказган зарар кўлами ҳамон аниқ эмас. Ҳарбийлашган Telegram-каналлар зарба берилган куниёқ ҳужум оқибатида россиялик бир неча учувчи ушбу ҳужумни қайтариш чоғида ҳалок бўлганини хабар қилганди. Украина хавфсизлик хизмати ҳужум ҳақидаги ҳисоботида Уст-Лугадаги резервуар паркидан ташқари “Наро-Фоминск” номли кичик ракета кемасига ҳам муваффақиятли зарба берилгани ҳақида маълум қилган. Кейинроқ Финландия мудофаа вазирлиги бу маълумотни расман тасдиқлади. Аниқлик киритилишича, кемага ҳужум Уст-Лугадан тахминан 85 километр узоқликда жойлашган Гогланд ороли яқинида амалга оширилган. 14 ноябр куни “Московский комсомолец” газетаси "Табу олиб ташланди: Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ йиғилишида Зеленскийни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилинди" номли мақоласи эълон қилинди. Унда “айрим ҳарбий каналлар, шунингдек, бир қатор интернет нашрлари”га таяниб таъкидланишича, куч ишлатар тизимлар раҳбарлари гўёки Володимир Путинни Украина раҳбариятини, жумладан, Володимир Зеленскийни ўлдириш зарурлигига ишонтиришган. Нашрнинг ёзишича, Ленинград вилоятига, хусусан, Болтиқ денгизидаги экспорт тугуни ва Уст-Луга портига давом этаётган ҳужумлар сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи бўлган. Россия расмийлари “Московский комсомолец” нашридаги мақолага ҳам, Уст-Лугага қилинган ҳужум ва унинг оқибатлари юзасидан ҳам ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. 🔥 @burchakostida
Спутниковые снимки зафиксировали выгорание пяти топливных резервуаров в порту Усть-Луга после атаки
Похожие посты
- ❤ 205
- 😁 121
- 👍 56
- 🤔 25
- 🤯 10
- 😢 7
- 🤬 2.7К
- 😡 204
- 👍 95
- 🤷♀ 47
- 🤣 40
- ❤ 33
- 🔥 509
- 👏 69
- ❤ 43
- 🤷♂ 35
- 🕊 21
- 🤬 16
- 🔥 1.1К
- 👍 191
- ❤ 72
- 👎 26
- 🎉 20
- 👏 15
- ❤ 82
- 👎 15
- 👍 14
- 💯 3
- 😁 3
- 🔥 612
- 👏 97
- ❤ 34
- 👍 26
- 🕊 15
- 🤬 11
- ❤ 318
- 🔥 230
- 👍 71
- 👌 16
- 🤮 13
- 🎉 13