🇮🇱Исроилдаги сайловларда барча овозлар ҳисоблаб чиқилди, ҳеч бир томон зарур кўпчиликка эга бўлолмади Исроил парламент сайловларида бюллетенларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра, амалдаги Бош вазир Биньямин Нетаняҳунинг ўнг, ўта ўнг ва диний партиялардан ташкил топган ҳукумат коалицияси Кнессетда 53 та ўринга эга бўлмоқда (таққослаш учун, партия 2022 йилги сайловларда 64 та ўринни қўлга киритган эди). Гади Айзенкот бошчилигидаги мухолифат блоки эса 48 та мандатга эга бўлди. Шу билан бирга, Нетаняҳу етакчилик қилаётган ўнг-консерватив «Ликуд» партияси парламентдаги энг йирик фракция мавқеини сақлаб қолди (27 та ўрин). Айзенкот томонидан яқинда ташкил этилган марказчи «Яшар» партияси эса 21 та ўринни банд этди. Шу тариқа, 120 ўринли Исроил парламентида янги ҳукуматни тузиш учун талаб этиладиган 61 талик ўринни ҳеч ким эгаллай олмади. Араб партиялари ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этиб, парламентда 19 та ўринга эга бўлишди (2022 йилда бу кўрсаткич 10 тани ташкил этган). Мазкур сиёсий манзара мамлакатда коалиция ва ҳукуматни шакллантириш жараёнини ўта мураккаблаштириб юборди. AFP агентлигининг хабар беришича, «Ликуд» партияси сайлов натижалари «ўғирланганини» даъво қилмоқда. Ўта ўнг қанот сиёсатчиси Итамар Бен-Гвир араб партиялари етакчиларини Қатар томонидан молиялаштирилганликда гумон қилиб, уларни ҳибсга олишга чақирди. Бироқ, ҳозиргача четдан молиялаштириш ҳолатини тасдиқловчи оммавий далил тақдим этилгани йўқ. Ўз навбатида, мухолифат етакчиси Айзенкот «Ликуд» партиясини «сайлов натижаларини қонуний кучга эга эмас деб кўрсатишга уриниш»да айблади. 🔥@burchakostida
Ни одна из политических сил в Израиле не набрала большинства на парламентских выборах
Похожие посты
- ❤ 1.8К
- 🔥 663
- 🤔 316
- 🤡 171
- 👍 99
- 😱 64
- 🤣 1.3К
- 🤡 297
- ❤ 190
- 🤔 163
- 👍 83
- 🤮 81
- 😁 356
- ❤ 54
- 👍 36
- 👎 12
- 🔥 6
- 🤬 6
- 😁 215
- ❤ 41
- 🤬 34
- 👍 13
- 🤯 9
- 🔥 6
- 🤣 2.8К
- 🔥 311
- 👍 282
- 😢 232
- ❤ 92
- 🤡 71
- 🤣 2.8К
- 🔥 311
- 👍 282
- 😢 232
- ❤ 92
- 🤡 71
- 🤯 273
- ❤ 225
- 😁 58
- 😢 24
- 👍 22
- 🤔 22