⚡️Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун визасиз қатнов тикланиши кутилмоқда 18 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ОлимжонАбдуллаев Туркманистон элчиси ШодурдиМередов билан учрашди. Учрашувда чегарадош ҳудудлар аҳолисининг 2004 йилги ҳукуматлараро битимда назарда тутилган 3 суткагача визасиз қатновини тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкент–Ашхобод йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш, халқаро юк ташувларини енгиллаштириш ва чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар ушбу масалаларни тегишли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 52
- 38
- 7
- 1