Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади Президент фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда: ▪️Ижтимоий реестрга (Реестр) киритилган оилаларга; ▪️“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга; ▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига босқичма-босқич ўтиш жараёнида оилаларнинг эҳтиёжмандлигини аниқлашда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад мезони ҳам оширилади. 👉 https://kun.uz/kr/16833613 Kun.uz расмий канали
- 222
- 204
- 102
- 13
- 11
- 10
- 2