🔴Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади ✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтказилади Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухорода, Ўзбекистон раислигида ўтказилади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди. МДҲга раислик 2027 йил 1 январдан Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Ҳозир ташкилотга Туркманистон раислик қилмоқда. Ўзбекистон Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ушбу вазифани бажарган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 40
- 17
- 2
- 2