Тошкентда Ўзбекистон ва Россия медиа ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинмоқда ЎзА ва ТАСС ҳамкорлигида ташкил этилган III Ўзбекистон–Россия медиа форумида икки мамлакат ахборот соҳасининг 200 нафардан ортиқ вакили, жумладан, Россиянинг 50 дан зиёд медиакомпанияси топ-менежерлари иштирок этмоқда. Улар орасида ТАСС, НТВ, RT, «Газпром-Медиа Холдинг», VK ва «Яндекс» каби йирик тузилмалар бор. Форумда сўзга чиққан Президент матбуот котиби Шерзод Асадов икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва стратегик шериклик медиа соҳасидаги ҳамкорликни ҳам янги босқичга олиб чиқаётганини таъкидлади. “Бугунги форумимиз мамлакатларимиз ўртасида юксак даражаги муносабатларнинг ифодасидир. Бу алоқалар негизида етакчиларимиз — Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Владимир Путиннинг дўстлиги ҳамда ўзаро ишончи мужассам. Айнан давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, уларнинг доимий ва ишончли мулоқоти барча йўналишлардаги — иқтисодиёт ва энергетикадан тортиб, маданият, таълим ва, албатта, медиа соҳасигача — ҳамкорлигимизга фаол суръат бағишламоқда”, — деди Ш.Асадов. Асосий эътибор ахборот суверенитети, дезинформацияга қарши курашиш, рақамли журналистика ва сунъий интеллект имкониятларига қаратилган. Шунингдек, медиатузилмалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда. Форум доирасида панел сессиялари, ахборот хавфсизлиги бўйича махсус семинар ва B2B учрашувлар ташкил этилган. @Militsiya_Uzb👈🏽 Тошкентда Ўзбекистон ва Россия медиа ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинмоқда ЎзА ва ТАСС ҳамкорлигида ташкил этилган III Ўзбекистон–Россия медиа форумида икки мамлакат ахборот соҳасининг 200 нафардан ортиқ вакили, жумладан, Россиянинг 50 дан зиёд медиакомпанияси топ-менежерлари иштирок этмоқда. Улар орасида ТАСС, НТВ, RT, «Газпром-Медиа Холдинг», VK ва «Яндекс» каби йирик тузилмалар бор. Форумда сўзга чиққан Президент матбуот котиби Шерзод Асадов икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва стратегик шериклик медиа соҳасидаги ҳамкорликни ҳам янги босқичга олиб чиқаётганини таъкидлади. “Бугунги форумимиз мамлакатларимиз ўртасида юксак даражаги муносабатларнинг ифодасидир. Бу алоқалар негизида етакчиларимиз — Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Владимир Путиннинг дўстлиги ҳамда ўзаро ишончи мужассам. Айнан давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, уларнинг доимий ва ишончли мулоқоти барча йўналишлардаги — иқтисодиёт ва энергетикадан тортиб, маданият, таълим ва, албатта, медиа соҳасигача — ҳамкорлигимизга фаол суръат бағишламоқда”, — деди Ш.Асадов. Асосий эътибор ахборот суверенитети, дезинформацияга қарши курашиш, рақамли журналистика ва сунъий интеллект имкониятларига қаратилган. Шунингдек, медиатузилмалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда. Форум доирасида панел сессиялари, ахборот хавфсизлиги бўйича махсус семинар ва B2B учрашувлар ташкил этилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 48
- 40
- 35
- 9
- 2
- 2
- 1
- 1