Президент обсудил возвращение трудового мигранта из России и образование его ребенка

Tezkor Yangiliklar ⚡@TYXUZBEKНовости и СМИ26 сентября 2026, 12:05

❗️Муҳаммад Алийнинг самимий мурожаати Президентгача етиб борди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Муҳаммад Алий исмли болакайнинг Президент билан учрашиш истагини билдирган самимий видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Кўпчиликнинг меҳрини қозонган ушбу видео Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. Давлат раҳбари болакайнинг видеомурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактуби ва совғалар йўллади. “Сен ҳам улғайганингда аждодларимизга муносиб, эл-юртига фойдаси тегадиган инсон бўлишингни истайман”, — дейилади Президентнинг Муҳаммад Алийга йўллаган мактубида. Бугун ушбу мактуб ва совғалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммад Алийга тантанали равишда топширилди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Муҳаммад Алийнинг ота-онаси ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам Президент совғалари топширилди. Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапарова эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Муҳаммад Алийнинг болаларча самимий орзуси Президентгача етиб борди ва жавобсиз қолмади. Давлат раҳбаридан келган мактуб ва совғалар эса болакай учун бир умр унутилмайдиган воқеага айланди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

  • 346
  • 133
  • 61
  • 8
  • 2

Похожие посты

Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ24 сентября 2026
Президент обсудил возвращение трудового мигранта из России и образование его ребенка

«Бу ислоҳотларимизга берилган баҳо» – президент Россиядан қайтиб келган аёл билан суҳбати ҳақида Президент Андижонга ташриф вақтида анча йиллар Россияда ишлаб юрган, лекин энди Ўзбекистонга қайтиб, бу ерда яхшироқ даромад қилаётгани, фарзандларидан бирини ўқишга киритганини айтиб берган аёл билан суҳбати ҳақида гапириб берди. 👉 https://kun.uz/kr/03206484 Kun.uz расмий канали

  • 629
  • 263
  • 188
  • 69
  • 33
  • 17
Gorizont@gorizont_uzПолитика и власть24 сентября 2026
Президент обсудил возвращение трудового мигранта из России и образование его ребенка

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эслади: “Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди”, — деди давлат раҳбари. Президентни яна бир жиҳат хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт инсти...

  • 353
  • 78
  • 39
  • 25
  • 15
  • 10
MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествия24 сентября 2026
Президент обсудил возвращение трудового мигранта из России и образование его ребенка

☄️"Ажрашиб эркак ўз йўлини топиб кетар, аёл ҳам ўз юмушлари билан кетар, етим қолган гўдакларни тақдири нима бўлади?" 🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи давомида Ўзбекистонда тобора кўпайиб бораётган ажримлар ҳақида гапирди. Қайнона ҳам она, келин ҳам фарзанд. Шуни бир пешонасига ёзиб қўяйлик. Биз сал унутиб юборяпмиз. Қайнонани, келинни кўриб, худди фарзанди эмас. У ҳам фарзанд-ку, у ҳам она-ку ахир. Шунинг учун, шу Андижон тажрибасини қиламизми, йўқми? Мен ўйлайман, қила оламиз. @Milits...

  • 303
  • 88
  • 44
  • 6
  • 6
  • 4
Migrant Mobile@migrant_mobileПроисшествия25 сентября 2026
Президент обсудил возвращение трудового мигранта из России и образование его ребенка

Мирзиёев Андижонда Россияда ишлаб қайтган аёл билан суҳбатини эслади Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча суҳбатлашган аёлнинг ҳаётий ҳикоясини эслади. Унинг сўзларига кўра, аёл Россияда бир неча йил ишлаб, икки нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаган. Обуна бўлинг @migrant_mobile

  • 4
  • 3
  • 2
  • 2
  • 1