APK-файллардан фойдаланиб, минглаб фуқароларни чув туширган шахслар қамалди Тошкентда Telegram фойдаланувчиларига зарарли APK-файллар ва фишинг ҳаволаларини юбориб, уларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини қўлга киритган икки нафар шахс аниқланди. Улардан бири «Omad shou» ва «Soliq» логотипларидан фойдаланиб, фуқароларнинг аккаунтларини эгаллашга уринган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 184
- 83
- 16
- 9
- 5
- 5
- 3
- 2