Қонунчилик палатаси ёнидаги кўл олти йилдан сўнг қайта тикланади Ўзбекистон Миллий боғида Қонунчилик палатаси биноси ёнида 2020 йилда қуритилган кўлни қайта тиклаш ишлари бошланди. Аввал бу ерда ресторан, кейинроқ Миллий драма театри қуриш режалаштирилган эди, бироқ ҳар икки лойиҳа ҳам тўхтатилган. Кўл чанг даражасини камайтириш, ҳаво сифатини ва маҳаллий микроиқлимни яхшилаш мақсадида Тошкентда 12 та сув ҳавзасини қуриш лойиҳаси доирасида қайта тикланмоқда. Gazeta мухбири қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда бўлди. Кўлнинг эҳтимолий лойиҳаси рендерини Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси эълон қилди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 34
- 6
- 2