Нукус туманидаги бир хонадон асаларичиликдан йилига 280 млн сўмга яқин даромад қилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Нукус туманидаги Дийқан арна маҳалласида бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида асаларичилик асосий йўналиш сифатида белгиланган маҳалладаги хонадонлардан бирида бир мавсумда 2 тонна қайта ишланган асал маҳсулоти сотилиб, йилига 200 миллион сўм атрофида фойда олинмоқда. Устахонада эса йилига 250 тадан ортиқ асалари қутиси тайёрланиб, қўшимча 80 миллион сўмгача даромад кўрилмоқда. Бу ерда йил якунига қадар Асаларичилар уюшмаси томонидан яна 100 та хонадонда кооперация асосида асалари боқишни йўлга қўйиш режалаштирилган. 👉 https://kun.uz/kr/94107194 Kun.uz расмий канали
- 595
- 358
- 320
- 53
- 52
- 11
- 8
- 1