Бир ҳафта ичида Европада 50 дан ортиқ самолётга бомба ўрнатилгани ҳақида хабарлар келиб тушди Reuters хабарига кўра, бир ҳафтадан бери Европада самолётлар миналаштирилгани ҳақидаги ёлғон огоҳлантиришлар тўлқини кузатилмоқда. Кеча 30 га яқин самолёт шундай хабар олди. 3 ноябр куни бомбалар ўрнатилгани ҳақидаги хабар сабабли еттита бортни текширишга тўғри келган. Бир ҳафта ичида 50 дан ортиқ рейсда портловчи моддалар борлиги ҳақида хабар келиб тушди. 6 ноябр куни Европада яна йўловчи самолётлари портлаши хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларга дуч келди. Novinky нашрининг аниқлик киритишича, гап камида тўққизта самолёт ҳақида кетмоқда: улардан бештаси Нидерландия, Буюк Британия, Руминия, Италия ва Кипрга учишга тайёргарлик кўраётган бўлган, яна тўрттаси эса Дания, Испания ва Буюк Британиядан етиб келган. The Guardian газетасининг қайд этишича, умумий ҳисобда 6 ноябр куни камида 17 та фуқаролик самолёти портлаш хавфи ҳақида хабар олган. Болгария, Руминия, Венгрия, Дания ва Португалия ҳукуматлари ҳам махсус чоралар кўришга мажбур бўлишган. Испания ТИВ раҳбари Хосе Мануел Албарес содир бўлаётган воқеаларни “гибрид агрессия” деб атади. "Бутун Европа бўйлаб шунчалик кўп миқдорда деярли мутлақо бир хил ҳодисалар содир бўлаётгани шунчаки тасодиф бўлиши мумкин эмас. Энг мантиқий тахмин шундан иборатки, биз гибрид агрессия ва психологик уруш шаклларидан бирига дуч келдик", — деди Албарес. Европалик расмийлар 2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан буён Москвани диверсия ва гибрид ҳужумларда айблаб келади. Россия эса бундай айбловларни рад этиб келмоқда. Шу ҳафтада номаълум ҳакерлар Европа давлатларидаги супермаркетларнинг музлаткичларини иккинчи марта ўчириб қўйганди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 53
- 3
- 3
- 3
- 1