☄️🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларини табриклади. Давлат раҳбари ўз табригида халқ осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратишда ички ишлар органлари ходимларининг ўрнини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ходимларни ҳалоллик, қатъий интизом ва фуқаролар билан ҳурмат асосида ишлашга чақириб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва хизматларида муваффақиятлар тилади. Яқинларга ҳам улашинг. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 175
- 63
- 55
- 15
- 5
- 3
- 2