Эпштейн ўлдирилган бўлиши мумкин — эксперт Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн ўз жонига қасд қилмаган, балки катта эҳтимол билан қамоқхонада ўлдирилган бўлиши мумкин. Бундай хулосага суд-тиббиёт эксперти Майкл Фриман келган. Фриман бир йил давомида молиячининг акаси Марк Эпштейн томонидан тақдим этилган суд-тиббий экспертиза материалларини ўрганиб чиққан. Эксперт фикрича, чап елкадаги қонталашлар, юздаги жароҳатлар ва бўйиндаги тирналиш излари эҳтимолий ҳужумдан далолат бериши мумкин. Унинг ҳисоблашича, бу излар бўйиндаги сиртмоқдан халос бўлишга уриниш пайтида пайдо бўлган бўлиши эҳтимол. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 272
- 121
- 23
- 12
- 8
- 7
- 4
- 1
- 1