🇬🇪🇵🇸🇹🇷🇮🇱 "Бешиктош" мухлислари иштирокидаги ҳодисадан сўнг Туркия Ташқи ишлар вазири Фидан Грузия ташқи ишлар вазири билан боғланди Батумида "Бешиктош" ва Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоалари ўртасидаги Европа лигаси ўйини вақтида Грузия полицияси томонидан турк мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганидан сўнг, Анқара Тбилиси билан дипломатик алоқага чиқди. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ушбу ҳодисани ўзининг грузиялик ҳамкасби Мака Бочоришвили билан муҳокама қилди. Вазирлик таъкидлашича, Туркия фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, "Фенербахче" ва "Галатасарой" "Бешиктош"ни қўллаб-қувватлади. Туркия футбол клублари Грузияда Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоасига қарши ўйин олдидан ва ўйин давомида турк мухлисларига қилинган ҳужумларни қоралади. "Галатасарой" УEФАни икки хил стандарт қўллашда айблади ҳамда Грузия полицияси ҳаракатларини танқид қилиб, турк мухлисларига нисбатан куч ишлатилишини "номутаносиб" деб атади. Туркия спорт вазири Усмон Ашқин Бак ҳам Истанбул клубини қўллаб-қувватлаб, Анқара ўз мухлисларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди. "Бешиктош" Батумидаги ҳодисадан сўнг УEФАга мурожаат қилди. Туркия футбол клуби ўз мухлисларига нисбатан номутаносиб куч ишлатилганини таъкидлаб, Батумидаги Туркия бош консуллиги ҳамда УEФА билан боғланганини маълум қилди. "Мухлисларимизнинг ҳар бири соғ-саломат уйга қайтгунига қадар вазиятни диққат билан кузатиб борамиз", — дейилади "Бешиктош" баёнотида. Эслатиб ўтамиз, "Бешиктош" Исроил жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Батафсил Gorizontда... 🇬🇪🇵🇸🇹🇷🇮🇱 "Бешиктош" мухлислари иштирокидаги ҳодисадан сўнг Туркия Ташқи ишлар вазири Фидан Грузия ташқи ишлар вазири билан боғланди Батумида "Бешиктош" ва Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоалари ўртасидаги Европа лигаси ўйини вақтида Грузия полицияси томонидан турк мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганидан сўнг, Анқара Тбилиси билан дипломатик алоқага чиқди. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ушбу ҳодисани ўзининг грузиялик ҳамкасби Мака Бочоришвили билан муҳокама қилди. Вазирлик таъкидлашича, Туркия фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, "Фенербахче" ва "Галатасарой" "Бешиктош"ни қўллаб-қувватлади. Туркия футбол клублари Грузияда Исроилнинг "Ҳапоэл" жамоасига қарши ўйин олдидан ва ўйин давомида турк мухлисларига қилинган ҳужумларни қоралади. "Галатасарой" УEФАни икки хил стандарт қўллашда айблади ҳамда Грузия полицияси ҳаракатларини танқид қилиб, турк мухлисларига нисбатан куч ишлатилишини "номутаносиб" деб атади. Туркия спорт вазири Усмон Ашқин Бак ҳам Истанбул клубини қўллаб-қувватлаб, Анқара ўз мухлисларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди. "Бешиктош" Батумидаги ҳодисадан сўнг УEФАга мурожаат қилди. Туркия футбол клуби ўз мухлисларига нисбатан номутаносиб куч ишлатилганини таъкидлаб, Батумидаги Туркия бош консуллиги ҳамда УEФА билан боғланганини маълум қилди. "Мухлисларимизнинг ҳар бири соғ-саломат уйга қайтгунига қадар вазиятни диққат билан кузатиб борамиз", — дейилади "Бешиктош" баёнотида. Эслатиб ўтамиз, "Бешиктош" Исроил жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Батафсил Gorizontда...
- 417
- 59
- 17
- 3