Saudi Aramco биносига ракета ҳужуми ва коррупцион можаро марказидаги АҚШ элчиси – кун дайжести • Saudi Aramco нефт компаниясининг Заҳрондаги маъмурий биносига баллистик ракета билан зарба берилди, қурбонлар ҳақида хабар берилмади; • АҚШнинг Грециядаги элчиси Кимберли Гилфойл атрофидаги коррупцион можаро унинг лавозимдан кетиши билан якунланмоқда; • Зеленскийга кўра, улар Россиянинг янги зарбалари ҳақида ҳамкорларидан огоҳлантириш олмаган. Трамп эса Вашингтон Киевга разведка маълумотларини беришни тўхтатмаганини билдирди; • OpenAI ходими ўз раҳбариятининг йиғилишлар залига жосуслик қурилмаси ўрнатишда айбланиб, ҳибсга олинди; • Россия кучлари чоршанбага ўтар кечаси пойтахтга йўналтирилган 100 дан ортиқ дрон йўқ қилинганини маълум қилди. Москвадаги аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди. 👉 https://kun.uz/kr/26941253 Kun.uz расмий канали
- 279
- 50
- 10
- 8
- 6
- 2
- 2
- 2