🇮🇱 Исроил парламенти сайловларида Бинямин Нетаняҳунинг рақиби Гади Айзенкот блоки етакчилик қилмоқда Исроилда Кнессетга (парламент) сайловларида овоз бериш жараёни якунланди. Маҳаллий телеканаллар экзитпол натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, Бош штаб собиқ раҳбари Гади Айзенкот бошчилигидаги мухолифат блоки амалдаги бош вазир Бинямин Нетаняҳу блокидан кичик фарқ билан олдинда бормоқда. Каn ва 13-канал экзитполларига кўра, Айзенкот блоки Кнессетда 53 та мандатни қўлга киритади. 12-канал экзитполи эса у 52 та мандатга эга бўлишини билдирди. Ҳар учала каналнинг экзитполларига кўра, Нетаняҳу блоки 50 та ўрин олади. Ушбу блокларнинг ҳеч бирига кирмайдиган араб партиялари 17–18 та мандат олиши мумкин. Энг йирик натижага эришган партия Нетаняҳунинг "Ликуд" партияси ҳисобланади. Экзитполларга кўра, у Кнессетда 24-25 та ўрин олмоқда. Иккинчи ўринда эса Айзенкотнинг "Яшар" партияси — 21 дан 23 тагача ўрин олган. Сайловларнинг расмий натижалари ҳозирча эълон қилинмаган. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 ҳолатига (сайлов участкалари ёпилишига икки соат қолганда) сайловларда давомат 74,3 фоизни ташкил этди, бу 1988 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 👉🔴@KORAXABAR Telegram Қорахабар | Тезкор Хабарлар 🔞КАТТАЛАР УЧУН! 🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар!!! ☎️Реклама👉 @Koraxabarga_reklama_xizmati Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми Унда бизга юборинг: @Koraxabar_Admin
- 53
- 10
- 6