🇮🇱Исроилдаги сайловлар: дастлабки натижаларга кўра Нетаняҳу блоки олдинда бормоқда Исроил парламент сайловларида овозларнинг 42 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, амалдаги Бош вазир Биньямин Нетаняҳу блоки етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар бермоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳукумат раҳбари бошчилигидаги коалиция Кнессетда (парламент) 57 та ўринга эга бўлиши кутилмоқда. Мухолифат блоки эса ҳозирча 47 та мандатни қўлга киритган. Қолган 16 та ўрин араб партиялари ҳиссасига тўғри келмоқда. Маълумот учун, мамлакатда янги ҳукуматни шакллантириш учун коалиция камида 61 нафар депутатнинг қўллаб-қувватлашига эришиши зарур. Расмий саноқ ҳали давом этяпти. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 110
- 21
- 19
- 1