Ҳафта охирида ҳарорат аста-секин пасаяди Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳарорат бугун кундузи +26…+30 даражани ташкил этади, жанубий ҳудудларда +31…+33 даражагача бўлади, шанба ва якшанба кунлари аста-секин +22…+25 даражагача, жанубда +27…+30 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари +9…+14 даража бўлади. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Жума кунининг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +11…+14 даража, кундузи 25 сентябрда +26…+28 даража бўлади, дам олиш кунлари аста-секин +23…+25 даражагача пасаяди. @burgutuzb
- 10
- 7