Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этди Ҳодиса 26 сентябр куни Касби туманида содир бўлган. 32 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши ортидан унинг қизини калтаклаб, жиддий жароҳат етказган. Соғлиги кескин ёмонлашган қизалоқ шу куннинг ўзида вафот этган. Ҳолат юзасидан оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аёл процессуал тартибда ушланган. 👉 https://kun.uz/kr/76346914 Kun.uz расмий канали
- 1.9К
- 521
- 225
- 39
- 26
- 6
- 3
- 2