☄️Тошкентда ҳаво сифати бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилди Октябрь ойида пойтахт ҳавоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча яхшиланган. Хусусан, PM2.5 заррачалари миқдори 19 фоизга, PM10 эса 37 фоизга камайган. Яна бир эътиборли жиҳати, миллий стандартлар бўйича ҳаво сифати яхши бўлган кунлар сони 3 тадан 14 тага етган. Аксинча, «зарғалдоқ» ва «қизил» даражадаги кунлар 16 тадан 4 тага қисқарган. Албатта, бу кўрсаткичлар муаммо тўлиқ ҳал бўлганини англатмайди. Муҳими, ижобий ўзгаришлар вақтинчалик бўлиб қолмаслиги ва ҳаво сифатини яхшилаш ишлари изчил давом эттирилиши керак-да. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 47
- 18