❗️Болаларни етарли даражада тарбияламаган ота-оналар учун жарималар кучайтирилди Боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслик, агар бу унинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етказса, алоҳида жазоланади. Президент ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қуйидаги ўзгаришлар белгиланди: — Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан боланинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келган ҳолатлар учун жарима 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ этиб белгиланди. Илгари жарима 1 баравардан 5 бараваргача БҲМни ташкил этган. Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жарима 10 баравардан 15 бараваргача БҲМни ташкил этади. Илгари бу миқдор 5 баравардан 10 бараваргача бўлган. — Болани ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилиш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга 10 баравардан 15 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланади. Илгари жарима 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ бўлган. Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, 15 баравардан 20 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади. — Болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим олишига тўсқинлик қилиш учун жарима 15 баравардан 20 бараваргача БҲМ этиб белгиланди. Илгари бу миқдор 10 баравардан 15 бараваргача бўлган. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун 20 баравардан 30 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган. Бундан ташқари, вояга етмаган болаларга ғамхўрлик қилмаслик учун 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланди. Бунда ота-оналар ёки болага қараш учун масъул шахслар зарур имконият, билим ва кўникмаларга эга бўла туриб, боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслиги назарда тутилади. Бунинг оқибатида боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етиши керак. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 238
- 76
- 61
- 35
- 22
- 15