#Диққат #Тарқатинг 🇺🇿 Энди тиланчилар 2,2 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин 🖋 Президент қарори билан Ўзбекистонда тиланчилик билан шуғулланиш ёки одамларни бу ишга жалб қилиш учун жарималар оширилди. Тиланчилик билан шуғулланганлик учун энди БҲМнинг 3–5 баравари (1,32 млн-2,2 млн сўм) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади. Бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш учун эса БҲМнинг 10–15 баравари (4,4 млн сўм-6,6 млн сўм) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 486
- 45
- 36
- 23
- 14
- 8
- 3
- 1