Баллондаги газ: 20 кг учун 100 минг ёки 40 минг сўм — кимга қанча? Энергетика вазирлигига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги 602-сон қарори асосида 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газ нархи — 1 кг учун 5 000 сўм, ҚҚС билан. Ҳамёнингиз учун. — 20 кг газ — 100 000 сўм; — ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1 кг учун 3 000 сўм компенсация берилади, ойига 20 кг гача: 20 кг учун 60 000 сўм қайтади, оила амалда 40 000 сўм тўлайди; — 20 кг дан ортиғига компенсация йўқ; — компенсацияни ижтимоий реестрдаги оилалар ҳамда жон бошига даромади 1 430 000 сўмдан ошмайдиган оилалар олади (минимал истеъмол харажатларининг икки баравари, биз ҳисоблаб чиқдик); — ариза my.gov.uz ёки Давлат хизматлари маркази орқали бепул берилади, пул кейинги ойда ижтимоий картага тушади; — тартиб 2030 йил 1 январгача амал қилади. Хулоса: компенсация олмайдиган оила 20 кг газ учун 100 000 сўм, оладиган оила 40 000 сўм тўлайди. #Рақамда · ZAMON
- 18
- 10
- 2